Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда чет эл фуқароларининг фарзандларини оромгоҳда икки кунлик таътили уюштирилди (фото)

Жиззахда чет эл фуқароларининг фарзандларини оромгоҳда икки кунлик таътили уюштирилди (фото)

Cана : 22-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 93

Фориш туманида «Responsible Travel» туристик фирмасиҳамда 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорликда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари ва мамлакатимизда ишлаётган чет эл фуқаролари фарзандлари ўқиётган «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларини «Сайёд» маҳалласидаги «Жилғача» болалар оромгоҳида икки кунлик таътилларини ўтказишди.

 

Таътилнинг биринчи куни «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларига ўзбек миллий ҳайкалтарошлик сирларидан 18-сон болалар  мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Улуғбек Нурбеков мастер класс ташкил этди.

 

Ташкил этилган мастер класс чет эллик болаларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Ҳар бир бола берилган вазифаларни аъло даражада уддалашди.

Таътилнинг иккинчи куни қадимда ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан уй-рўзғорда фойдаланилган сариқ тол новдасидан тайёрланадиган «сават» ясаш дарси ўтказилди.

 

Ташкил этилган тадбирлар ниҳоясида 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан «Бахтли болалик» номли концерт дастури намойиш этилди.

Чет эллик ўғил-қизларга ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва қадриятлари, куй ва қўшиқлари, яшаш тарзи яқиндан таништирилди. Икки кунлик таътил «Тошкент халқаро мактаби» ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Рашид КАРИМОВ.

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!