Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Олқишга муносиб одам

Cана : 22-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 181
Улуғ аждодимиз Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида X–XI асрлар туркийлар жамиятидаги турли касблар хусусида сўз юритилади. Мазкур китобда деҳқон ва деҳқончилик «Бу дунёнинг азалий ва абадий яратувчиси», дея улуғланади. «Агарки тариғчи (деҳқон) дон сочиб, уруғ экмас экан, бу очуннинг тириклиги ёлғондир», деб уларнинг ишига юқори баҳо берилади. 

Ростдан ҳам, буюк аждодимиз бундан минг йиллар бурун деҳқону миришкорларнинг ҳақиқий баҳосини айтиб кетган эди. Орадан неча асрлар ўтса ҳамки, уларнинг ўрни ва обрўси заррача пасайгани йўқ. Бугунги техника тараққий этган XXI асрда ҳам деҳқон деҳқонлигича жамиятнинг таянч тиргаги бўлиб келаётир. Одамлар унинг заҳматию ютуқлари ҳақида китоблар ёзмоқда. Давраларда алқамоқда.


01.jpg
ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ 
СИЙРАТИГА ЧИЗГИЛАР

Бир инсоннинг бахтли бўлиши учун кўп нарса керак эмас. Мен мустақиллик туфайли бахтга эришдим. Буни доимо ифтихор билан айтаман. Айни пайтда фарзандларимнинг бахтли ҳаёт кечириши учун ишлаяпман. Эртанги куннинг орзуси билан яшаган халқ том маънодаги бахтли халқдир!

Жиззахлик уста деҳқон, моҳир миришкор Анорбой Эшматов ана шундай олқишларга сазовор бўлган, қаламкашлар улкан хирмонларию беадад ютуқларини қайта-қайта ёзишаётган заҳматкаш инсонлардан.

Қаҳрамонимиз Тошкент ҳисоб-бухгал терия техникумини битирган. Фаолиятини Пахтакор туманидаги «Самарқанд» хўжалигида оддий ишчиликдан бошлаган. Бригада бошлиғи, пудратчи бўлиб ишлаган. 1997 йилдан буён «Анвар-А» фермер хўжалиги раҳбари. «Шуҳрат» медали, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони, «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби. Биринчи Президентимиз томонидан 2013 йили Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Қирқ йилдан бери ер билан тиллашиб келаётган Анор бой аканинг фаолияти асосан собиқ тузум даврида ўтган. Аммо юксак мукофотларга, элнинг эътиборига кейинги йигирма олти йилда эришди. Ҳалол ва самарали меҳнатлари эвазига юксак мукофотларга, самимий олқишларга сазовор бўлди.

Қирқ йилдан буён ер билан тиллашиб келаётган Анорбой аканинг фаолияти асосан собиқ тузум даврида ўтган. Аммо юксак мукофотларга, элнинг эътиборига кейинги 26 йилда эришди.  Ҳалол ва самарали меҳнатлари эвазига юксак мукофотларга, самимий 
олқишларга сазовор бўлди.

16.JPG

– 2018 йил олтмишга кирдим. Бу ёшга етган барча одамлар қатори ўтган йилларга назар ташлайман. Умримнинг энг самарали палласи мустақиллик даври билан чамбарчас боғлиқдир, – дейди Анорбой ака гурунг давомида. – Фаолиятимнинг ана шу йигирма олти йили мен учун фақат муддати билан эмас, самараси, мазмуни билан қимматлидир.

Мамлакатимиздаги туб ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг йўлга қўйилиши ҳар бир деҳқоннинг, пировардида бутун халқимизнинг маъмурчилик йўли эканини исботлади. Бу йўлнинг самарасини минглаб миришкорлар каби ўз ҳаётим мисолида ифодалайдиган бўлсам, биз ёлланма ишчидан ўз ерига, ишига, бойлигига эга мулкдорга айландик.

Даставвал фермерлигини йигирма гектар ерда пахта етиштириш билан бошлаган Анорбой Эшматов вилоятнинг пешқадам хўжалигини юзага келтиргунча анча тер тўкди. Режанинг ортидан қувиб, кетма-кет пахта экилиши оқибатида «ориқлаб» кетган
тупроқнинг унумдорлигини ошириш тинимсиз меҳнат ва катта маблағ талаб қиларди. Ака ишни ернинг мелиоратив ҳолатини ўнглашдан бошлади. Дастлаб 13 километр зовур ва 2 километрлик ёпиқ дренажни тозалади. Аканинг фермер хўжалигига борсангиз, даланинг рассом чизгандай чиройли кўринишию майдонлар бир текислигига гувоҳ бўласиз. Серкесак, баланд ёки сув кўллайдиган жойларни учратмайсиз. Ариқлар ҳам, ўқариқлар ҳам чизғичда чизилгандек тўғри. Шунингдек, хўжалик ерларини оптималлаштириш давомида кейин қўшилган ҳудудларни кўнглидагидай қилмагунча тинчимади. Техникани ишлатиш, сақлашда ҳам шу тартибга риоя қилади. Бу каби саришталикни шинам дала шийпонида ҳам кўриш мумкин. Таъкидлаш керак, у ҳисобчи бўлгани учунми, бирор ишни бошлашда, аввало, фойда ва зарарни ҳисоблаб чиқади.

Шу боисдан хўжалигида ҳамма нарсанинг, айниқса, ер ва сувнинг ўлчови қатъий. Сувни ҳеч вақт ортиқча сарфламайди. Ўсимлик қанча сув талаб қилса, шунча беради. Сувчилари исроф қилинган сув билан минерал ўғитнинг оқиб кетишини яхши билишади.

«Ер уни удда қилганники». Анорбой аканинг устозлари маслаҳатига амал қилиб, тупроқни соғломлаштиришда қўллаган агротехник тадбирлари яхши самара берди.  
Йил сайин ерининг
бонитети ошиб, ҳосилдорлик чўғи баланд бўлди.

12.JPG

Дастлабки йиллардаги қийинчиликлар энди ортда қолди. Устозлари маслаҳатига амал қилиб, тупроқни соғломлаштиришда қўллаган агротехник тадбирлари яхши самара берди. Йил сайин ернинг бонитети ошиб, 2007 йили 70 га кўтарилди. Авваллари пахта ҳосили 20 центнердан ошмаган майдонларда уч-тўрт йилда ҳосил чўғи бир ярим баробарга кўтарилди. «Ер уни удда қилганники» деганларидай, кейинги йилларда туман раҳбарияти 50 гектар ҳосилдорлиги паст ҳудудни ҳам қўшиб берди. Уста деҳқон бир-икки йилда бу ерлардан ҳам кўнгилдагидай ҳосил кўтариш мумкинлигини исботлаб берди. Даромад шунга яраша ўсиб бораётир. Дейлик, 2012 йилда 357,2 миллион сўм даромад қилиб, 162 миллион сўм соф фойда олишга эришилди. Натижада 5 та трактор, 2та экиш агрегати, 4 та юк машинаси сотиб олди. Шу боисмикан, «Анвар-А» фермер хўжалиги тажрибасини ўрганишга бағишланган туман ва вилоят миқёсидаги кўргазмали семинарлар тез-тез ўтказилиб туриши анъанага айланган. Бу ерда ўрганишга арзирли тажрибалар мўл.

15.JPG

Таъкидлаш керак, иқтисоди бақувват фермерлар кўпайиши қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ва ижтимоий тармоқлар ишини яхшилашда қўл келади. Анорбой аканинг хўжалиги бу борада кўпчиликка намуна бўлаётир, десак тўғри таъкидлаган бўламиз. Даромади фақат ўзининг эмас, барча ишчиларнинг турмуши фаровонлигини таъминламоқда. Моддий манфаатдорликнинг ортиши уларни янада самарали ишлашга рағбатлантирмоқда. Бундан ташқари, савобталаб фермер олий ўқув юртларида ўқиётган эҳтиёжманд талабаларнинг шартнома пулини тўлаб бериш, кам таъминланган оилалар ва ёрдамга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам кўрсатишни канда қилмайди. Дейлик, ўтган йили кам таъминланган оилаларга 5 бош қорамол, 20дан зиёд қўй берди. Шунинг учунми, эл ичида «Анорбой сигирнинг ёнига қўй ҳам қўшиб беряпти» деган ҳазилнамо гап тарқаб кетди. Бундан ташқари, «Самарқанд» маҳалласи ҳудудидаги мактаб, қишлоқ врачлик пункти бинолари ҳамда 2 километр йўлни таъмирлаб берди.

– Бир инсоннинг бахтли бўлиши учун кўп нарса керак эмас, – дейди Анорбой ака бахт ҳақида сўраганимизда. – Мен мустақиллик туфайли бахтга эришдим. Буни доимо ифтихор билан айтаман. Айни пайтда фарзандларимнинг бахтли ҳаёт кечириши учун ишлаяпман. Эртанги куннинг орзуси билан яшаган халқ том маънодаги бахтли халқдир! Биз ана шу бахтли халқнинг вакилларимиз.

7.JPG

– Анорбой ака нафақат вилоят фермерлар кенгаши раиси, биринчи навбатда, тажрибали миришкор сифатида кўпчиликнинг ҳурматига сазовор, – дейди «Сартюзи» фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Имомов у киши ҳақидаги фиклари билан қизиққанимизда. – Ака ёш фермерларга тажрибасини, билимини ўргатишдан чарчамайди. Айни пайтда Президентимиз фармони билан қайта тузилган фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгашининг раиси сифатида муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётир. Ака ўзини эмас, кўпроқ ўзгаларни, кўпчиликни ўйлайдиган одамлардан. Бундайлар борлиги жамиятимизнинг катта бойлигидир.

Ҳа, Улуғбек ака тўғри гапни таъкидлади. Анорбой Эшматовга ўхшаш фермерлар кўплиги учун юртимиз иқтисоди йил сайин яхшиланиб бораётир. Дастурхонимиз тўкинлиги, турмушимиз ободлиги таъминланаётир.
ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!