Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Дўстлик туманида 100 та янги иш ўрни яратилди

Дўстлик туманида 100 та янги иш ўрни яратилди

Cана : 25-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 76
Дўстлик туманидаги Бунёдкор қишлоғида янги тикувчилик цехи иш бошлади.

"Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг филиали сифатида иш бошлаган ушбу цехда 100 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.

Филиалда ишлаётган тикувчилар жамиятнинг Мирзачўл туманидаги бош тикувчилик корхонасида бир ой давомида малака оширди. Ҳозирча бу ерга бош корхонадан ярим тайёр, яъни бичилган кийимлар келтирилиб шу ерда тикилмоқда. Яқин кунларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини яна кўпайтириш мўлжалланмоқда.

– "Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоғимизда кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб бормоқда, – дейди "Бунёдкор” қишлоқ фуқаролар йиғини мутахассиси Гулнора Балқаева. – Ушбу дастур асосида бўш турган бино реконструкция қилиниб, тикувчилик корхонасининг барпо этилиши натижасида қишлоғимизда ишсиз уйида ўтирган хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Яқинда қишлоғимизда янгиланган савдо, маиший хизмат шаҳобчаларининг ишга туширилиши эвазига яна иш ўринлари кўпаяди.

Айни кунларда қишлоқда дастур асосида ижтимоий иншоотлар, уй-жойлар, йўлларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.                                                                                                                                      Тошқул Бекназаров, ЎзА 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!