Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туманида фуқаролар мурожаати самарали ҳал этилмоқда

Фориш туманида фуқаролар мурожаати самарали ҳал этилмоқда

Cана : 03-11-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 69

Фориш туман «Қўлба» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Қайнар Тангриев бир неча йилдан буён ногиронлик гуруҳини ололмаётганди.

ЎзХДП туман кенгаши қошидаги жамоатчилик қабулхонасига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Партия фаоллари ва депутатлар кўмагида у 1-гуруҳ ногиронлигини олишга муваффақ бўлди.

«Боғдон» маҳалласида яшовчи тўшакда ётиб қолган ногирон Умида Сайпуллаева олган нафақаси дори-дармонга етмаётгани, бу борада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожаати ҳам партия фаоллари ва депутатлар иштирокида ўрганиб чиқилиб, «Қизил Ярим Ой» жамияти туман бўлими орқали дори-дармон олиб берилди.

Кам таъминланган Дилноза Юсупова иш сўраб мурожаат қилганди, 3-сонли «Бойчечак» мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашди.

Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида ЎзХДП туман кенгаши қошидаги жамоатчилик қабулхонасига жами 54 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиб, ҳал этилишига эришилди.

Сиёсий партияни халққа яқинлаштирадиган, жамиятда таъсир кучини оширадиган энг муҳим масала – электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишдир. Шу боис партия тизимида фаолият кўрсатаётган жамоатчилик қабулхонаси имкониятидан тўлақонли фойдаланишга интиляпти.

Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!