Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах воҳасининг тиниб-тинчимас шоираси

Жиззах воҳасининг тиниб-тинчимас шоираси

Cана : 03-11-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 95

Венера Иброҳимова тиниб-тинчимас шоир, қирқ йилдан ошиқроқ қаламини қўлдан қўймаган, ижодининг тўкин боғлари болга тўлган аёл.

Отаси Ашраф Иброҳим ҳам ажойиб ижодкор бўлган. Уларнинг хонадони шеър аҳли билан гавжум бўлар, оилада ҳукмрон адабий муҳит дунёқарашининг шаклланиши, келажакдаги мўлжални аниқ белгилашига туртки бўлди.

1957 йилда Зарбдор туманидаги Бахт қишлоғида таваллуд топган В.Иброҳимова кейинчалик бу китобхон қишлоқ тўғрисида кўп ва хўб ёзди. "Почтальон келишини орзиқиб кутардик, у бизга янги газета ва журналлар келтирар, марказга тушган одамлар янги китоб харид қилар, кейин уни бутун қишлоқ алмашиб ўқиб чиқарди” дейди у. Китобга ва сўзга чексиз меҳр қўйиб улғайган Венера опа Сирдарё давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг филология факультетига ўқишга кирди. Тилга ижодкорона эмас, илмий ёндошишни ҳам ўрганди. Бадиий ижодни ҳаёти мазмунига айлантирди.

Зулфияхоним, Ойдин Ҳожиева, Ҳалима Худойбердиева, Қутлибека Раҳимбоеваларни устоз деб билди. Уларнинг ижодидан ўрганди.

Унинг ўз она тили – қрим-татар тилидаги "Лолалар очилганда” китоби қуёшли Ўзбекистонда камолга етган истеъдоднинг тақдимотига айланди. Сўнг бирин-кетин "Қўмсаш”, "Яхшилар дийдори”, "Қалбимнинг қизил гули”, "Соғинч гавҳари”, "Кўнгилга савол”, "”Соғинчли дунё , "Муборак кунлар”, "Қишдан омон чиқсак”ўзбек тилидаги каби шеърий китоблари дунёга келди. "Фидойи муаллимлар”, "Меҳр мулкининг маликалари” каби публицистик мақолалардан иборат китобларининг ёзилиш тарихи ҳам қизиқ. У Навоий,Самарқанд, Сурхондарё, вилоятимизнинг қарийб барча туманларидаги фидойи, камтар, ташаббускор хотин-қизлар ҳақида ўттиздан зиёд битик битди. Битганда ҳам тўлқинланиб, аёлликнинг бор фазилат ва хусусиятларини қамраб ёзди. Шу боис гавжум шаҳарлар ва олис қишлоқларнинг "шоира опа” сига айланди.

Яқинда тиниб-тинчимас Венера опа хушманзара Фориш туманининг ардоқли инсонлари ҳақида китоб битибди. "Форишнинг фидойи инсонлари” номли китоб 32 нафар ҳалол меҳнат билан элда эъзоз топган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилади. Турли соҳалар ривожига умрини бағишлаган, бунинг учун унвон ва мақтов талаб қилмайдиган одамларни ахтариб, улар билан мароқли суҳбатлар қуриб, уларнинг номини юксалтирди. Улар элга танитди.

Венера опа некбин, мард, жасоратли ижодкор. Ҳаётда кўп қийинчиликларни бошидан кечирса-да, "Бир муборак кунлар келади ҳали” дея олдга қадам босди. Узоқ йиллар Зарбдор туман кутубхонасининг мудираси вазифасида меҳнат қилаётган опа минглаб зарбдорликларда китобга ҳавас уйғотишда давом этаяпти. Опа матбуот дўконларидаги нашрларни "ижарага” олиб ўқишни ҳам канда қилмайди. Бир ҳафталик нашрлар учун "ижара” пули тўлаб, танишиб чиқади-да, қайтариб беради. Мутолаага ташна инсон ҳар қандай йўл билан чанқоғини қондирар экан.

Қишлоқ одамларини, уларнинг "жўқчи” лаҳжасини, оддийлик ва самимийликни чин юракдан севиб, ардоқлаб келган шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Венера Иброҳимова қутлуғ 60-довондан ошди. Унга ижодий баркамоллик, мўъжаз оиласига қут-барака, саломатлик, фарзандлари камолини кўришни тилаб, ижод оламида қадди сарбаландбўлишини тилаб қоламиз. Мухлислари учун янада хушрўй ижодий гулдасталар тортиқ этади, деган умиддамиз.

"Жиззах ҳақиқати” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!