Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туман ҳокими пахтакорларни тақдирлади

Фориш туман ҳокими пахтакорларни тақдирлади

Cана : 07-11-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 87

Вақти-вақти билан ёғиб турган ёғингарчилик ва совуқ йиғим-терим ишларига сезиларли таъсир кўрсатди.

Аммо, деҳқонларимиз ҳам, уларга камарбаста бўлаётган ҳашарчилар ҳам чўчишмади. Улар катта машаққатлар билан етиштирилган ҳосилнинг охирги мисқолигача териб олишга бел боғлашган.

Умумхалқ ҳашарида Осмонсой маҳалласининг уюшмаган аҳолиси ҳам четда туришмаяпти. Умуман, Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинидан пахта теришга сафарбар этилганларнинг ғайрат-шижоати ўзгача. Маҳалла раиси Бектемир Суяровнинг таъкидлашича, кўнгилли ҳашарчилар 23 сентябрдан эътиборан Зафаробод тумани Файзулла Хўжаев сув истеъмолчилари уюшмаси фермер хўжаликларига пахта йиғим-теримида яқиндан ёрдам беришяпти.

Ҳашарчилар айни кунда «Вақт қадри» фермер хўжалиги деҳқонлари хирмонига қут-барака киритишмоқда. Айни кунда 50 нафардан зиёд ҳашарчилар кунига 1,5-2 тоннадан пахта териб хирмонга тўкишяпти. Мавсум бошидан буён уйган хирмонлари 80 тоннага яқинлашиб қолди.

Туман ҳокими Абдивали Мустанов осмонсойлик ҳашарчиларга ҳорма-бор бўл қилиш, илғор теримчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида улар ҳузурига ташриф буюрди. Ҳашарчилар билан бўлган суҳбатда уларга яратилган шарт-шароит билан танишаркан, самарали ва фидойи меҳнатлари учун барча ҳашарчиларга самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Шундан сўнг туман ҳокими маҳалланинг бир гуруҳ илғор теримчилари – Обид Тўлаков, Гулруҳ Худойқулова, Рустам Худойбердиев, Латиф Мирзабоев, Гулбаҳор Тўйчиева, Садоқат Худойбердиева, Илҳом Ачилов, Садоқат Сафарбекова, Машҳура Эгамбердиева, Мафтуна Турсунқулова, Наргиза Сатторова, Севара Ниятова, Бозоргул Раҳматова, Гўзал Хўжамуродова, Бивигул Хўжамуродова, Маҳлиё Турдималикова, Нафосат Худойқуловаларга туман ҳокимлигининг совғаларини топширди. Ушбу илғор теримчилар қуёшли куннинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб, далада ёшларга хос ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишяпти. Мавсумдаги фаол иштироклари уларнинг оиласига қут-барака киритмоқда.

Теримчиларга кунлик терим бўйича ҳар кунги терган пахтаси учун ҳар килограммига 1300 сўмдан нақд пул тўлаб бериляпти. Бундан ташқари 50 килограммдан ошириб пахта терган теримчига ҳар куни 1 килограммдан пахта ёғи бериб борилаётгани терим суръатини оширмоқда.

Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.  

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!