Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси бўйича 4-сонли ички ишлар бўлими очилди

Жиззах шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси бўйича 4-сонли ички ишлар бўлими очилди

Cана : 07-11-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 72

Президентимиз 2017 йилнинг 17 августида ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Жиззах шаҳрида "Хавфсиз шаҳар” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш топшириғини берган эди.

"Хавфсиз шаҳар” концепцияси бўйича Жиззах шаҳар ички ишлар бўлими ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига айлантирилди ва мазкур бошқарма таркибида ички ишлар бўлимлари юзага келтирилди.

Жумладан, жорий йилнинг март ойида Жиззах шаҳрининг "Заргарлик” маҳалласида, июль ойида эса "Кўтарма” маҳалласида ички ишлар бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди. Шу ҳафтада "Ёшлик” маҳалласида жойлашган 4- сонли ички ишлар бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳокимликлар, ички ишлар идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла посбонлари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида республика Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Рустам Ҳотамов, Жиззах шаҳри ҳокими Акбар Шукуровлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг ўрни, республикамиз Президенти раҳбарлигида соҳани халқчил тизимга айлантиришга қаратилган кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси таркибидаги 1,2,3,4- сонли ички ишлар бўлимларига республика Ички ишлар вазирлиги томонидан ажратилган "Damas”, вилоят ички ишлар бошқармасига "Lacetti”, Арнасой ва Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимларига "Nexia” русумли хизмат автомашиналари тантанали суръатда топширилди.

Тадбир қатнашчилари 4-сонли ички ишлар бўлимида яратилган имконият ва шароитлар билан танишдилар.

Айтиш жоизки, бўлимда ҳуқуқбузарликлар профилакатикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, видеокузатув ускуналаридаги тасвирлар навбатчилик қисмидаги мониторлар орқали назорат қилиб борилади. Шунингдек, тергов, суриштирув, саралаш, жиноят қидирув, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, маънавият каби 15 та хона мавжуд. Барча хоналар замонавий мебель, компьютер ва алоқа ускуналари билан таъминланган. Ётоқва ювиниш хоналари ҳам юзага келтирилган.

Табиийки, яратилаётган шароитларга мос равишда кўрсаткичлар ижобий кўриниш касб этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи ўтган йилнинг мос даврига қиёсланса, 4-ички ишлар бўлими ҳудудидаги 8 та маҳаллада жиноятлар 35 фоизга, яъни 40 тага камайганлиги маълум бўлади. Бирорта қотиллик рўй бермаган, ўғрилик 55 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш 40 фоизга қисқарди. Бўлим таркибидаги 10 нафар профилактика инспекторларининг барчаси хизмат уйлари ва автоуловларга эгалиги ҳам иш сифатини оширмоқда.

— Сўнгги икки йилда мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида улкан ўзгаришлар, янгиланишлар юз бераётганлигига гувоҳбўлиб турибмиз, — дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлқин Тўрақулов. — Бу қисқа даврда ички ишлар органлари фаолиятига доир бир неча муҳимҳуқуқийҳужжатлар қабулқилиниб, ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Вилоят ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!