Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туманининг ҳунарманд тадбиркор қизи

Фориш туманининг ҳунарманд тадбиркор қизи

Cана : 08-11-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 57

Халқимизда «Қуш уясида кўрганини қилади» деган ибратли гап бор.

Зирахол опа Холиқова қизи Лайлони беш ёшиданоқ ёнига олиб, ҳунармандчиликни яъни  кашта тикиш, гилам тўқиш, матоларга гул тикиш, тикувчилик сир-синоатларини ўргата бошлади. Зийрак қиз эса бу ишларни онаси ўргатганидек пухта ўзлаштириб борди. Бора-бора бу ишларни мустақил равишда чиройли ва бежирим бажарадиган бўлди.

Лайло Илҳомова ўқиб-ўрганди, вояга етиб мустақил ҳаётга қадам қўйди. Оила қуриб, 2 нафар фарзандли бўлди. Бугун мустақил ҳаёт йўлида унга онаси ўргатган ҳунармандчилик сирлари қўл келмоқда. Хусусий тадбиркор сифатида ҳунармандчилик билан шуғулланяпти. Айни кунда у Эргаш Камолов маҳалласининг энг ёш тадбиркорларидан.

– Барча тайёрланган маҳсулотларимизни маҳалламизда очган шахсий дўконимиз орқали етказиб беряпмиз, – дейди Лайло Илҳомова суҳбат чоғида. – Бундан ташқари бозор талаби ва аҳоли буюртмалари асосида ҳам кийим-кечаклар тўқияпмиз. Ҳунармандчилик йўналишида олти ойлик ўқув курси очганмиз. Ўқув курсимизда ҳар йили 20-25 нафар қизларга касб сирларини ўргатиб, тадбиркорликка йўналтиряпман.

Лайло Илҳомова ҳунармандчилик йўналишини кенгайтириш мақсадида бизнес-режа тузиб, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармасига топширди. Унинг лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, жамғарма томонидан 9 миллион сўм маблағ ажратиб берилди.

Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги" газетаси 

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!