Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда “Адолат” СДП пленуми танқидий руҳда бўлиб ўтди

Жиззахда “Адолат” СДП пленуми танқидий руҳда бўлиб ўтди

Cана : 16-11-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 99

Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгашининг новбатдаги XIII Пленуми бўлиб ўтди.

Партиянинг вилоят Кенгашида бўлиб ўтган мазкур Пленумда барча даражадаги тузилмалар ва депутатлик корпусининг 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлари баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Пленум кун тартибида "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини амалга оширишда Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг иштироки, 2018 йилнинг ўтган давридаги фаолияти ва устувор вазифалари юзасидан партиянинг вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари О.Шукуровнинг ахбороти эшитилди.

Мазкур Пленумда 2018 йил давомида партиянинг амалий ҳаракатлар Дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга асосий эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди. Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида "Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган очиқ мулоқотлар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларидаги аҳволни яхшилашга қаратилган "Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигин оширишга қаратилган "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – мустаҳкам жамият пойдевори” лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

Пленум сўнгида муҳокама этилган масалалар юзасидан керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, Пленумнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

  Достон ЗОКИРОВ

 Ўзбекистон "Адолат” СДП

 вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!