Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда италияликлар билан ҳамкорликда пуллик автотрасса қурилиши мумкин

Жиззахда италияликлар билан ҳамкорликда пуллик автотрасса қурилиши мумкин

Cана : 16-11-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 85

Жиззах вилояти ҳокимлигига  Италия Республикасининг "Todini Costruzioni Generali” компаниясининг делегацияси  ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

"Todini Costruzioni Generali” компанияси делегациясининг вилоятга ташрифидан мақсади Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш таклифи беришдан иборат бўлди.

Делегация аъзоларини вилоят ҳокимлигининг инвестиция котибиятидан К.Мухиддинов, «Жиззахавтойўл» акциядорлик бирлашмаси раиси Р.Холиқов, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи И.Эргашев кутиб олишиб, мулоқот қилишди.

Учрашувда "Todini Costruzioni Generali” компанияси бошқарув раиси Ведад Займович сўзга чиқиб, Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш бўйича мулоқот қилгани ҳамда вилоятни йўл инфратузилмаси билан танишиш мақсадида ташриф буюришганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг делегация аъзолари автомобиль йўллари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан «Жиззахавтойўл» акциядорлик бирлашмаси раиси Р.Холиқовга юзландилар. Бирлашма раиси саволларга тўлиқ жавоб берди.

У ўз сўзини давом эттирар экан, Республикадаги барча йўллар туташуви айнан Жиззах вилоятида ягона йўлга келиб қўшилишини ва Жиззах вилояти М-39 трасса қатновидан бир суткада қарийб 37000 дан ортиқ автомашиналар қатнови бўлишини айтиб ўтди.

Делегация аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.   

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!