А.Қодиров ЛГБТ ва ахборот пирамидаси ҳақида — сизга ёқмаган ёки сиз хато деб ҳисоблаган хабарни рад этинг

А.Қодиров ЛГБТ ва ахборот пирамидаси ҳақида — сизга ёқмаган ёки сиз хато деб ҳисоблаган хабарни рад этинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров бу ҳақида, жумладан, шундай деб ёзади:

"Венгрия 18 ёшгача болаларга ЛГБТ ғояларини тарғиб қилиш мумкин эмаслиги ҳақида қонун қабул қилди.

Шу сабаб Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар томонидан Венгрияга нисбатан жиддий таъсир чоралари кўришгача бўлган чақириқлар, танқидлар янграмоқда.

Швейцарияда ҳижоб ўрашни тақиқлаш бўйича қонун қабул қилинганида ҳамма олқишлаган эди.

Ростдан ҳам Европада яшаётган инсонлар шу қадар диндан нафратланадилару, бежинсларга ҳурматлари шунчалар баландми?

Таҳлилларга қарасангиз ЕИга аъзо давлатларнинг деярли барчасида аҳолининг асосий қатлами томонидан ЛГБТ ғоялари қўллаб-қувватланмайди, камида «мендан узоқроқ юрса бўлди» қабилида ёндашув. Швейцарияда эса, билишимча, Европанинг энг бағрикенг халқи яшайди.

Нима демоқчиман?

Жамиятда устувор талаб нима эканлигини одамлар белгиламай қўйганига 20 йиллар бўлди, менимча. Ижтимоий тармоқларда оқни қора, қорани оқ қилиб юбориш технологияси муваффақият билан ишлатилмоқда. Беш сўм пул ёки бешта фолловер илинжида билиб ёки билмай бу тизимга ишлаб ётганлар қанча…

Ахборотни истеъмол қилиш ПИРАМИДАСИ ҳақида гапиргандим. Ўқиб кўрарсиз…

Берилган ахборотни ўқимасдан истеъмол қилиш, ёлғон хабар эканлигини билиб туриб эътиборсиз қолдириш ёки шахсий ғараздан келиб чиқиб қоралашда иштирок этиш сизни бу тизимнинг хизматкори эканлигингизни яққол исботидир.

Сизга ёқмаган ёки сиз хато деб ҳисоблаган хабарни рад этинг ва бу ҳақида муносабат билдиринг. Албатта маданият билан. Ҳақорат учун 4,9 млн.сўмдан 49 млн.сўмгача жарима ёки озодликдан маҳрум қилишгача жавобгарлик белгиланган. Сизни ҳеч ким шикоят қилмагани эртага ҳам шикоят қилмаслигини кафолатламайди.

Фақат шу шаклда дунёни троллар бошқаришига қаршилик кўрсатишимиз мумкин".