Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди

Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди

Яқинда Жиззах шаҳри ва Бахмал туман Давлат хизматлари марказларида БМТ Тараққиёт дастури ходимлари билан ҳамкорликда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик масаласида мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассис Мариус Бирсан билан учрашув бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу учрашувда махсус тайёргарликдан ўтган агентлар томонидан хизматлар кўрсатиш, давлат хизматларини кўрсатувчи органлар маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган эди.
Қуйидаги лавҳада ушбу ташриф тафсилотлари ҳақида сўз боради.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати