Таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий оғир аҳволда экани айтилмоқда

Таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий оғир аҳволда экани айтилмоқда

Ўзбекистоннинг таниқли ошпазларидан бири, Oshxona.uz, Chustiy's cuisine, Tez Food ва Sal-Sal лойиҳалари асосчиси Баҳриддин Чустий пойтахтдаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда блогер ва тадбиркор Азиза Умарова хабар бермоқда.

«Биз ёрдамга муҳтожмиз. Куни кеча таниқли ошпаз Баҳриддин Чустийни 70 фоизли сатурация билан касалхонадан чиқариб юбормоқчи бўлишди. Қариндошлари жанжал чиқаришди, у ҳали ҳам юқумли касалликлар шифохонасида. Аммо унинг ағволи оғир. Унга яхши шифокор керак: фтизиатр ва пульмонолог. Кимдир ёрдам бера оладими? Ўзбекистондан бўлмаса ҳам. Масофавий консультация ҳам жуда муҳим. Йигитни қутқариш керак», – деб ёзди у фейсбукдаги саҳифасида.

Азиза Умарова бугун эрталаб Баҳриддиннинг рафиқаси билан гаплашганини қўшимча қилди.

«У аллақачон жонлантириш бўлимида эканлигини айтди. Кислородсиз сатурация 47, кислород билан 89. Ҳарорат 38,5», – қайд этди у.