«Жиззах авто» ŠKODA брендини тақдим этади

«Жиззах авто» ŠKODA брендини тақдим этади

Жорий йилнинг октябрь ойида «Жиззах авто» МЧЖ «Фольксваген» концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

Автомобиллар нархлари ҳали эълон қилинмаган.

Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши кўзда тутилган.