Янги йил байрамини хавфсиз ўтказиш бўйича тавсиялар

Янги йил байрамини хавфсиз ўтказиш бўйича тавсиялар

Янги йил байрамини кўнгилдагидек, тинч ва хавфсиз ўтказиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ўз тавсияларини берди.

  1. Янги йил арчаси ўрнатилган хонанинг кириш ва чиқиш эшиклари очиқ бўлиши.
  2. Хона бирламчи ёнғин ўчириш анжоми билан таъминланиши.
  3. Электр таъминотини «Электр ускуналарини ўрнатиш» қоидалари талаблари асосида ўрнатиш.
  4. Носоз розеткалардан, ҳар хил электр гирляндлардан фойдаланмаслик.
  5. Безатилган арчага турли хилдаги пахта маҳсулотлар ва матолардан ясалган ўйинчоқларни илмаслик.

Шунингдек, янги йил арчаси ўрнатилган ташкилотлар, муассаса ва корхоналарнинг биноларига ёнғин ўчириш автомобиллари бориш йўллари мавжудлиги, ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш кранларининг созлиги ва бирламчи енг ва дастаклар билан таъминланган бўлиши, биноларнинг ёғоч қисмлари кимёвий суюқлик билан қайта ишланган бўлиши ва телефон алоқаси мавжудлигига эътибор бериш мақсадга мувофиқ.