Бош саҳифа > Жиззах янгиликлари > Сурхондарё ва Жиззахда муқаддам судланган қорамол ўғрилари қўлга олинди

Сурхондарё ва Жиззахда муқаддам судланган қорамол ўғрилари қўлга олинди


8-11-2018, 12:25. Муаллиф: Akmal Binokulov
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 1 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс «Деҳқон бирлашув» маҳалласида яшовчи Ж.А.ни ҳовлисидаги молхонадан бир бош қорамолни ўғирлаб кетган.

«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи, муқаддам судланган У.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Шунингдек, 20 октябрь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида номаълум шахс «Барлос» маҳалласида яшовчи Қ.С.нинг ҳовлисидаги молхонадан икки бош қорамолни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Мингбулоқ туманида яшовчи, муқаддам судланган Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

«Икки ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
ортга қайтиш