«Барса» «Реал»нинг умидларини ўлдирди, Англияда аномал ҳисоб ва чаён услубида гол. Европада кун ўйинлари

«Барса» «Реал»нинг умидларини ўлдирди, Англияда аномал ҳисоб ва чаён услубида гол. Европада кун ўйинлари

Европа футболида якшанба куни рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Англия: «Тоттенҳэм»нинг қора куни

Фото: ALEX LIVESEY/GETTY IMAGES

АПЛ. 32-тур
Ньюкасл – Тоттенҳэм 6:1

Голлар: 1:0 – 2 Мерфи, 2:0 – 6 Жоэлинтон, 3:0 – 9 Мерфи, 4:0 – 19 Исак, 5:0 – 21 Исак, 5:1 – 49 Кейн, 6:1 – 67 Уилсон.
Ньюкасл – Поуп, Триппер (Манкильо, 70), Шер (Ласселс, 74), Ботман, Берн, Бруно Гимараэс (Гордон, 70), Лонгстафф, Уиллок, Мерфи (Алмирон, 66), Жоэлинтон, Исак (Уилсон, 66).
Тоттенҳэм – Лиорис (Форстер, 46), Порро, Дайер, Ромеро, Перишич, Ҳейберг, Скипп, Сарр (Санчес, 23), Кулусевски (Данжума, 72), Сон Ҳёнг Мин (Ришарлисон, 83), Кейн.


Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи кучли тўртлик учун кураш исталган сценарийда кечиши мумкин эди. Аммо амалда рўй берган воқеаларни ҳеч ким кутмаганди, ҳеч ким «Тоттенҳэм» оёқости қилиниши ва экспресс-режимда таҳқирланишини тахмин қилмаганди. Иккинчи дақиқада 1:0, тўққизинчи дақиқада 3:0, 21-дақиқада 5:0... Ротация футболчиси бўлган Мерфи бу оралиқда мавсумнинг шу вақтгача бўлган қисмида урганидан икки баробар кўп гол урди.

Ҳатто статистика ҳам воқеалар ривожига базўр улгурди, аммо ҳайратланарли фактлар юзага чиқди. Масалан, «шпорлар» бунгача АПЛда охирги тўққиз йил муқаддам бешта гол ўтказган - айнан шу жамоадан. Ўшанда лигада жон сақлаб қола олмаган «қарғалар» сўнгги турда эшикни қаттиқ ёпиб кетишга қарор қилишганди (5:1). Фақат 2016 йил майида лондонликларда турнир мотивацияси йўқ эди, ҳозир эса барчаси бутунлай бошқача. Бироқ мезбонларнинг олти зарбасидан бештаси голга айланди ва Кристиан Стеллини уч марказий ҳимоячи билан ўйнай бошлади.

Лекин бу ҳисоб янада йириклашиб кетишининг олдини олишга қаратилган чора эди. Бундан ташқари, танаффусда руҳий ҳолатини асраш учун Лиорис алмаштирилди. Ягона «плюс» — агар бу сўзни «Тоттенҳэм»нинг якшанба кунги ўйинида қўллаш мумкин бўлса — жамоа қисқа вақт ичида кўп гол ўтказиш бўйича турнир тарихидаги энг ёмон жамоага айланмади. Қайғули рекорд ҳамон «Уотфорд»га тегишли бўлиб қолмоқда — ўшанда «Манчестер Сити»га қарши ўйинда —18-дақиқага келиб ҳисоб 0:5 кўринишини олган, қолган вақт давомида яна учта гол урилганди. Лекин бу лондонлик мухлисларга таскин бера олмайди, беш йил ичидаги энг яхши мавсумини ўтказаётган Кейннинг 24-голи эса унга обрў келтирмаслиги аниқ. Қолаверса, ўйиндаги сўнгги сўзни барибир «Ньюкасл» айтди. Энди Эдди Ҳау жамоаси захирасида битта ўйин бор ҳолида «шпорлар»ни 6 очкога ортда қолдирди ва амалда ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилди.

Video Player

Борнмут – Вест Ҳэм 0:4
Голлар:
0:1 – 5 Антонио, 0:2 – 12 Лукас Пакета, 0:3 – 43 Райс, 0:4 – 72 Форналс.
Борнмут – Нето, Смит (Энтони, 61), Стивенс, Келли (Виня, 61), Мифем, Таверние, Лерма (Кук, 75), Кристи (Уаттара, 61), Ротуэлл (Мур, 46), Биллинг, Соланке.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Цоуфал (Керер, 83), Зума, Агерд, Крессуэлл, Соучек, Райс, Лукас Пакета (Даунс, 77), Бенраҳма (Форналс, 65), Боуэн (Корне, 76), Антонио (Ингз, 65).

Турнир жадвалининг қуйи қисмида кураш қизимоқда. Ҳафта ўртасида еврокубок чоракфиналида «Генк» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Конференциялар лигаси яримфиналига чиққан «Вест Ҳэм» ўтган турда «Тоттенҳэм»ни сафарда мағлуб этган «Борнмут» дарвозасига сафарда жавобсиз тўртта гол урди. Голларнинг тўртинчисига чаён услубида зарба берган Форналс муаллифлик қилди. Эндиликда Мойес шогирдлари хавфли зонадан узоқлашиб олди (13-ўрин), «Борнмут»нинг эса кейинги турларда бўшашишга ҳаққи йўқ.

Англия кубоги. Яримфинал
Брайтон – Манчестер Юнайтед 0:0.
Пенальтилар серияси:
6:7
Брайтон – Санчес, Данк, Уэбстер, Эступинян, Марч, Мак Аллистер, Энсисо (Велтман, 67), Кайседо, Митома, Гросс, Уэлбек (Ундав, 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделёф, Диогу Далот, Эриксен (Фред, 62), Каземиро, Бруну Фернандеш (Вегорст, 101), Антони, Марсьяль (Санчо, 85), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (36), Шоу (53), Митома (90), Линделёф (97).

«Қизил иблислар» Севиляда ўтган еврокубок ўйинидан кейин ўзига кела олганини кўрсатди. Ҳатто Де Хеа ўзини қўлга олганди. Агар ушбу испаниялик посбоннинг реакцияси бўлмаганида Эрика тен Ҳаг кубок орзусидан асосий вақтдаёқ умид узишига тўғри келган бўларди. «МЮ» дарвозабони бир неча вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди, тўсин остига йўл олган тўпни ҳам тўса олди.

«Брайтон» дарвозабони Санчес ҳам яхши ўйнади. Биринчи овертайм охирида у Рэшфорднинг навбатдаги голи урилишига йўл қўймади, ҳолбуки бу вазиятда тўп ҳимоячига тегиб, рикошет орқали дарвозага йўл олганди. Дарвозалар бундай қўриқланган ҳолатда пенальтилар серияси бўлиши муқаррар эди, серия вақтида эса майдондаги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди.

Улар 12 та зарбани бехато ижро этишди. Ўн учинчи зарбага келганда эса Марч тўпни осмонга қарата тепди. Афтидан, 11 метрлик зарбалар сериясини бошқача якунлаб бўлмасди. Де Хеа анчадан буён пеналти қайтаришда муаммоларга эга, у Европа Лигаси финалида «Вилярреал»га қарши ўйинда 11 зарбани ўтказиб юборганди. Аммо бу сафар барчаси «қизил иблислар» фойдасига ҳал бўлди.

Жамоа ўз тарихида учинчи бор бир мавсумда икки кубок турнирида ҳам финалга чиқмоқда. «МЮ» «Нюкасл»дан устун келиб, Англия лигаси кубогини аллақачон ўзиники қилган. Энди «Уэмбли» ўз тарихида илк бор Англия Кубоги финалида Манчестер дербисини қабул қилади.

Video Player

Испания: Симеоненинг «Камп Ноу»даги комплекси давом этади

Фото: East News/Josep LAGO / AFP, LLUIS GENE / AFP

Ла Лига. 30-тур
Барселона – Атлетико 1:0
Гол:
1:0 – 44 Ферран Торрес.
Барселона – тер Стеген, Кунде, Алонсо (Эрик Гарсия, 61), Араухо, Балде, Бускетс, де Йонг (Кессиэ, 78), Гави, Рафиня, Ферран Торрес (Педри, 61), Левандовски.
Атлетико – Облак, Молина, Савич, Хименес, Эрмосо (Регилон, 79), Карраско, Витцел (Мората, 59), Де Поль, Лемар (Саул, 67), Гризманн, Корреа (Барриос, 59).
Огоҳлантиришлар: Алонсо (28), Бускетс (57), Гризманн (75), Рафиня (78), Савич (80), Хименес (81), Барриос (83), Регилон (84), Мората (86), Гави (90).

Зерикарли «Барселона» ёрқин «Атлетико»га қарши — Европа футболининг якшанба кунги асосий ўйини аввалдан шундай қабул қилинди. Шу билан бирга, бу ўйинда кўк-анорранглилар сафига Френки де Йонг қайтди, Педри эса захира ўриндиғида пайдо бўлди. Бу эса жамоа учун сезиларли даражада кучайиш эди, аммо асосийси — каталонлар энди чинакамига тажовузкор ва иштиёқманд кўринишарди. Мукаммал эмас, аммо сўнгги ўйинлардаги каби нурсиз ҳам эмас.

Де Йонгнинг рақиб ҳудудидаги ақл бовар қилмас подкати ва кейин газонда ётган ҳолда берган зарбаси жамоадаги кайфиятни яққол намоён этарди. Лекин бу Гризманн иштирокидаги вазиятлар каби голга яқин вазият эмасди. Французнинг айланма зарбасини дарвоза тўсини қайтарди. Кейингисини — Тер Штегеннинг маҳорати. Аммо мадридликларнинг бу фаоллигига очко ёзилмайди, голни эса барибир «Барса» урди.

Ҳатто яхши ўтказилган ўйинларда ҳам танқид қилинадиган Рафиня ўнг қанотга узатилган тўпга етиб бориб, уни ўзида сақлаб қолди ва марказдан очилиб келган Ферран Торресни тўп билан таъминлади. У эса тўпни ҳимоячи оёқлари орасида ўтказиб, узоқ устун томонга аниқ йўллади. Қизиқ томони, Хави ушбу вингерлар жуфтлигидан 19 бор фойдаланган ва бразилиялик ва испаниялик футболчилар боғлами биринчи бор гол ташкиллаштирди.

Иккинчи бўлимда эса икки жамоа футболчилари вазиятларни кўкка совуриш билан машғул бўлишди. Рафиня бир ярим метрдан гол ура олмади. Гризманн товони билан дарвозабон турган жойга пас узатди. Левандовски эса бўш дарвоза қаршисида турган шеригини тўп билан таъминлаши мумкин бўлган ҳолда, ўзи зарба беришга қарор қилди ва хатога йўл қўйди. Бундай хатолар одатда жазоланади, аммо «матрасчилар» учун «Камп Ноу»да 17 йилдан буён сақланиб қолаётган тавқи лаънат давом этди. Бу Диего Симеоне учун энг омадсиз стадион бўлиб қолмоқда. «Атлетико»нинг 13 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди, чемпионлик интригаси уйғонишига бўлган умидлар ўлдирилди. «Барса» «Реал» билан орадаги фарқни яна 11 очкога етказиб қўйди.

Хави жамоасида 1:0 ҳисобидаги ғалабалар сони 10 тага етди. Камида 1988/89 йиллар мавсумида «Валенсия» томонидан ўрнатилган ла лига рекорди такрорланиши мумкин. Ўшанда «кўршапалаклар» жамоасига 11 ўйинда ғалаба учун бир гол кифоя қилганди, кейинроқ бундай натижалар «Атлетико» (2017/18) ва «Севиля» (2020/21) томонидан такрорланганди.

Италия: Миландаги уйғониш

А Серия. 31- тур
Эмполи – Интер 0:3
Голлар:
0:1 – 48 Лукаку, 0:2 – 76 Лукаку, 0:3 – 88 Мартинес.
Эмполи – Перизан, Эбуэҳи, Луперто (Тонелли, 72), Исмайли, Паризи, Марин, Хаас (Грасси, 65), Бандинелли (Виньято, 72), Бальданци, Камбьяги (Сатриано, 65), Капуто (Дестро, 80).
Интер – Ҳанданович, Белланова (Думфрис, 69), де Врей, Д`Амброзио, Ачерби, Гозенс (Димарко, 77), Брозович (Барелла, 77), Чалханоглу (Аслани, 87), Галярдини, Корреа (Мартинес, 69), Лукаку.

Турнинг якшанба кунги ўйинларини очиб берган «Интер» Чемпионлар лигаси яримфиналчиси ички биринчиликда бу қадар ёмон натижа қайд этмаслигини кераклигини тушуниб етган кўринади. Нима бўлганда ҳам А Сериянинг сўнгги беш ўйинидаги тўрт мағлубият — ҳақиқий фалокат. Қолаверса, «Ювентус»га — вақтинча бўлса ҳам — 15 очкосини қайтариб беришган. Натижада олтинчи ўринга тушиб кетган «нерадзурри»да шунчаки хато қилишга ҳуқуқ қолмади ва «Эмполи»га қарши ўйинда улар ниҳоят ғалабага эришди. Лукаку яна аввалги каби ўйнай бошлади, унинг иккита ажойиб зарбасидан кейин жамоа «Милан»ни унинг ўйинига қадар қувиб ўтиб, ўз ўйинини душанба куни ўтказадиган «Рома»га яқинлашиб олди.

Video Player

Милан – Лечче 2:0
Голлар: 1:0 – 40 Рафаэл Леау, 2:0 – 74 Рафаэл Леау.
Милан – Менян, Калулу, Томори, Тиав (Кьер, 60), Эрнандес, Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 78), Тонали (Бинносир, 59), Ребич, Рафаэл Леау (Ориги, 79), Жуниор Мессиас (Салемакерс, 59).
Лечче – Фалконе, Жандре (Романьоли, 79), Умтити, Баскиротто, Галло, Блен (Гонсалес, 76), Юлманд, Банда (Мале, 79), Ди Франческо (Эспето, 65), Уден, Сисей (Волкерлинг, 66).

Лекин кун охирига келиб «россонерилар» турнир жадвалида ҳамшаҳарларини жойига қайтаришди. Улар ҳам биринчи бўлимда зўр бериб ўйнашмади, аммо ҳисобни танаффусга қадар очишди. Бурчак зарбаси оригинал ижро этилиб, Рафаэл Леау тўпни узоқ бурчакка жойлаши билан якунланди. «Лечче» иккинчи бўлим давомида ўйинини кучайтирганида, мезбонларнинг португалиялик ушбу етакчиси ҳимоячиларни финтлари билан доғда қолдириб, тўпни узоқ бурчакка йўллади. Мавсумнинг биринчи қисмидаги пасайиш ва янги шартнома атрофидаги баҳслардан кейин Леау яна ўтган мавсумдаги ўйинини намойиш этмоқда ва голлари сонини 12 тага етказиб, бир мавсумда урилган голлар сони бўйича ўз шахсий рекордини ўрнатди. «Милан» эса ҳозирча «Рома» билан тенглашиб олди, римликлар камроқ ўйин ўтказган бўлса ҳам, тўплар нисбатига кўра тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ювентус – Наполи 0:1
Гол:
0:1 – 90 Распадори.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Гатти, Данило, Соуле (Фаджоли, 66), Костич (Кьеза, 61), Рабио, Локателли, Миретти (Ди Мария, 61), Куадрадо, Милик (Влаҳович, 90).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ким Мин Жэ, Оливера, Лоботка (Рраҳмани, 90), Замбо-Ангисса, Ндомбеле (Зелински, 68), Лосано (Элмаз, 68), Кварацхелия (Распадори, 86), Осимҳен.
Огоҳлантиришлар: Локателли (23), Рабио (40),
Фаджоли (85), Ди Мария (89), Замбо-Ангисса (90).

«Наполи» Туринда «Ювентус» жамоасини сўнгги дақиқаларда таслим этди. Захирадан тушган Элиф Элмаз захирадан тушган Распадорини голли пас билан таъминлади. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан сўнг «Наполи» футболчилари ва ходимлари худди скудеттони қўлга киритгандек хурсандчилик қилишди. Аммо буни тушуниш мумкин: улар барчага, жумладан, ўзлари учун ҳам Чемпионлар лигасини тарк этиш уларни синдириб қўймаганини намойиш этишди — жамоа 1990 йилдан буён илк титулни бир амаллаб эмас, чиройли ва ўз услубида қўлга киритмоқчи.

Эндиликда турнир жадвалида иккинчи ўринда келаётган «Лацио» билан орадаги фарқ 17 очкони ташкил этмоқда. Назарий жиҳатдан «Наполи» кейинги турда «Салернитана»ни мағлуб этса, римликлар эса сафарда «Интер»ни енга олмаса, чемпионлик масаласига нуқта қўйилади. Агар кейинги турда керакли натижалар қайд этилмаса ҳам, ортга ҳисоб бошланган ва кейинги ҳар бир тур Неапол учун олтин ўйинга айланиши мумкин.

Video Player


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив