Китобдаги кўпқаватли уйда газ портлади

Китобдаги кўпқаватли уйда газ портлади

Қашқадарёнинг Китоб туманидаги кўпқаватли уйда газ портлади. Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 24 апрел куни соат 21:49 ларда «Гулистон» МФЙда жойлашган 4 қаватли уй хонадонида юз берган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган.

Воқеа жойига туманнинг ФВБ, ИИБ, ССБ, газ таъминоти бўлими ҳамда прокуратура масъуллари чиқишган. Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив