Жиззахдаги сув қувурлари скотч билан ямалаётганига муносабат билдирилди

Жиззахдаги сув қувурлари скотч билан ямалаётганига муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги сув қувурлари скотч билан ямалаётгани видеоси тарқалди. 

«Жиззахсувтаъминот» МЧЖ ахборот хизмати вакили  Дилшод Муҳитдинов мазкур воқеа юзасидан видеобаёнот берди. 

Унга кўра, мазкур ҳудуддаги сув тармоқларида пайвандлаш ишлари якунлангач, керакли босим юборилган ва синаб кўрилган. Синов асносида сув чиқаётган қисм скотч билан вақтинча беркитилган. 

Айни дамда синов ишлари тугаб, объект чилангарлар томонидан стандартларга мувофиқ тузатилди, дейилади баёнотда.