Расмий муносабат: Бюро томонидан қарздорга тегишли кўчмас мулк аукцион савдосига чиқарилган

Расмий муносабат: Бюро томонидан қарздорга тегишли кўчмас мулк аукцион савдосига чиқарилган

Жорий йилнинг 25.02.2022 йил куни фуқаро У.Қурбонованинг турмуш ўртоғи фойдасига маънавий зарар ундирилиши юзасидан ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган.

Унга кўра Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 04.12.2020 йилдаги қарздор “Даштобод пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи Қурбонов Қирғизбой Холбоевич фойдасига 4.0 млн. сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувига 07.12.2020 йилда келиб тушган. Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаштириш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган ҳамда банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилган.

Шунингдек, бўлим иш юритувида қарздор “Даштобод пахта тозалаш” АЖ ҳисобидаги ундирувчи корхона-ташкилотлар ҳамда фуқаролар фойдасига жами  2.6 млрд. сўмлик 28 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, мазкур ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 251-моддасига кўра йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Зомин туман Даштобод шаҳарчаси, Пахтакор МФЙ ҳудудида жойлашган Музлатгич биноси хатланиб, 508,1 млн. сўмга баҳоланган ва “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда ҳамда Зомин туман Даштобод шаҳарчаси, Пахтакор МФЙ ҳудудида жойлашган товуқхона биноси хатланиб, 1.2 млрд. сўмга баҳолатилган ва 16.08.2018 йилда “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” орқали сотувга чиқарилган.

Шунингдек, қарздорнинг ҳисоб рақамидан ундирилган ва хатланган мол-мулки сотувидан тушган пул маблағлари Қонуннинг 79-80-моддасига мувофиқ ундирувчилар ўртасида ўрнатилган тартибда тақсимланиши таъминланади. 

 

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси