» » МИБ расмий муносабати : талабнома бу сизнинг мажбуриятингиз, «қора хат» эмас !

МИБ расмий муносабати : талабнома бу сизнинг мажбуриятингиз, «қора хат» эмас !


Жорий йилнинг 27 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Коммунал тўловни ундириш кейинга сурилганига қарамай, МИБ “қорахат” юбормоқда” номли маълумот жойлаштирилган.

Мазкур хабарда, Ш.Рашидов тумани, “Жиззахлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро “МИБ газдан қарз бўйича талабнома қоғозини юборилганлигини, карантин шароитида қандай қилиб кўчага чиқишлигини ва коммунал тўловлар бўйича қарзларни ундириш кейинга сурилганлигига қарамасдан 5 кун ичида қарздорлик тўланмаса, газни узиб кетишар экан” дея баён этган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сонли Фармонида кўрсатилган талаблар асосида Ш.Рашидов  тумани “Жиззахлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Норматовнинг яшаш хонадони жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, электр энергиясидан 51.661 сўм, табиий газдан 574.025 сўм қарздорлиги мавжудлиги боис Бюронинг туман бўлими давлат инспектори томонидан ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан фуқарога талабнома тақдим этилган.

Мана шундай синовли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Мажбурий ижро бюроси томонидан телеграм тармоғи орқали “Telegram” тармоғидаги “@mibuzbot” канали ишга туширилган бўлиб, ушбу бот орқали уйдан чиқмасдан туриб қарздорликни аниқлаш ва электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, Бюро органлари томонидан – жойларда кам таъминланган, иқтисодий аҳволи оғир, тўлов имконияти қийин бўлган оилалар рўйхати шакллантирилиб, ушбу фуқароларнинг коммунал хизматлардан бўлган қарздорлиги ҳомийлар иштирокида қопланиб, саҳолват тадбирлари ўтказиб келминоқда.

Биргина, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ юзга яқин фуқароларнинг жами 143 млн. сўмдан ортиқ энергия ресурслари ҳамда суд қарори бўйича қарздорликлари қоплаб берилиши таъминланди.

Эътиборлиси, фуқаро Х.Норматов – кам таъминланмаган ва иқтисодий аҳволи оғир оилалар рўйхатида турмайди, балки тўлов қобилиятига эга бўла туриб, қарздорликни ўз вақтида баротараф этиш ўрнига, Ижтимоий тармоқлар орқали бажариши мажбурий бўлган талабномага эътироз билдирган.

Ваҳоланки, қонунчилик талабларига кўра, истеъмолчи Х.Норматов

истеъмол қилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни эслатмасиз ҳар ойнинг 10 санасига қадар амалга ошириб бориши лозим эди.

Унутмасликк лозимки, ҳозирги вазиятда фуқароларимиз томонидан амалга оширилган ҳар бир тўлов давлат бюджети барқарорлиги, аҳоли фаровонлиги, қолаверса электр энергияси ҳамда табиий газнинг узлуксиз етказиб берилишига хизмат қилса, қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловлар эса, атроф-муҳит хавфсизлиги ва экологик озодаликни таъминлайди.

Шундай экан истеъмолчи Х.Норматовнинг тўлов маданиятига амал қилиши, аввало ўзининг энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишига имконият яратишини эслатган бўлардик !

Мажбурий ижро бюроси

Жиззах вилоят бошқармаси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:10
Нафосат байрамингиз муборак бўлсин!
18:51
Зарбдор ва Зоминда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
18:10
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбири ўтказилди (видео)
14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР