Қашқадарёда «Нексия»нинг газ баллони портлади, 2 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда «Нексия»нинг газ баллони портлади, 2 киши ҳалок бўлди

Бугун, 22 май куни соат 06:00да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-84 “Яккабоғ-Чироқчи” автомобил йўлининг 29-километрида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” автомобилида ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида автомобил ичида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Aйни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.