» » Нотўғри «тонировка» қилинган машиналар жарима майдонига тушади

Нотўғри «тонировка» қилинган машиналар жарима майдонига тушади

Адлия вазирлиги масъул ходими Ғ.Примов ҳозирги кунда пул тўлаб, ойна қорайтираётган фуқаролар жаримага тортилаётгани ҳақидаги хабарларга тушунтириш берди.

"Бугунги кунда автомашиналар ойналарини “тонировка” қилишда бир тушунмовчилик юзага келгани кузатилмоқда. Яъни ойналарни неча фоизга қорайтириш керак деган савол турли талқинларга сабаб бўлмоқда.

Ҳукумат қарорида олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган (тўлов асосида). Бу дегани олд ён ойна камида 50 фоиз ёруғлик ўтказиши шарт.

Ушбу нормада олд ён ойналарга 50 фоизлик “тонировка” ўрнатиш учун рухсат берилмаган, аксинча, ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат этилган. Яъни + 50% эмас, = 50%.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган автомашиналар ойналарининг (одатда “люкс” автомашиналар) 30 фоизгача қорайтирилган бўлишини инобатга олса, олд ён ойналарни 20 фоизгача қорайтиришнинг ўзи кифоя бўлади. Бундан ортиғи-ортиқ, белгиланган меъёрдан ошиб кетади.

Орқа ён ва орқа ойналарга эса бунинг аҳамияти йўқ. Сабаби ушбу ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда ўзгартиришга рухсат этилган.

Маълумки, автомашина ойналарининг пастки қисмида ойнанинг неча фоиз ёруғлик ўтказувчанлик даражада эканлиги ёзилган бўлади.

Одатда “оддий” синфга мансуб автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 100 фоиз, “люкс” синфига мансуб бўлган автомашина ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги эса 70 фоиз бўлади.

Шундан келиб чиқиб, автомошиналарнинг олд ён ойналарини қорайтиришда ойнанинг ўзида белгиланган ёруғлик ўтказувчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, “тонировка” қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Хулоса шуки, автомошиналарнинг олд ён ойналари “тонировка” қилинганда ушбу ойнадан камида 50 фоиз ёруғлик ўтиши шарт. Акс ҳолда, автомашина “жарима майдончаси”га йўл олади, ҳайдовчи эса катта миқдорда жарима тўлашига тўғри келади".

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
09:18
Тошкентнинг 12та тарихий дарвозаларини тиклаш бўйича узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
09:14
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади
08:24
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
08:22
Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди
20:58
Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
20:53
Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди
17:43
ЖПИ сиртқи бўлими томонидан ташкил этилган "CAREER DAY INNOFAIR-2022" карералар кунида 120 нафар талаба иш ўрнига эга бўлди
16:01
Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади
15:30
Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди
08:13
Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди
08:10
Номдор воситаларнинг сохтасини ясаб сотган шоввоз ушланди
08:08
“Бекободйўлиндустрия” УК мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:07
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни қандай ўтказиш бўйича баёнот билан чиқди
08:06
Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
08:03
Шу йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР