» » Давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрел куни қабул қилинган “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Ички ишлар вазирлигига янги типдаги давлат рақами белгиларининг 2021 йил 1 июлга қадар тайёрланишини таъминлаш, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказиш, Адлия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2021 йил 1 августга қадар:

  • хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
  • хизмат автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинади.

2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар

2-иловада I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилади:

«I1 тип — «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.

IА рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилади:

«IА1 тип — «DAV» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
18:05
Хабибахон оиламизга келин эмас, қиз бўлиб келган, у ҳар он эсланади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР