Тошкентнинг жамоат транспорти тубдан ўзгаради. Президент фармонининг асосий жойлари

Тошкентнинг жамоат транспорти тубдан ўзгаради. Президент фармонининг асосий жойлари

Шавкат Мирзиёев Тошкент жамоат транспорти тизимида юзага келган инқирозли вазиятни, шунингдек, йўл инфратузилмасини ўзгартириш бўйича қатор янги чора-тадбирларни маъқуллаган. Мухбирларимиз сиз учун асосий ўзгаришларни тўплади.

Янги лойиҳалар президентнинг "Тошкент жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган. Ҳужжатда 2025 йилгача жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган.

Автопаркни тўлдириш

Ҳаммаси бўлиб 1063 та автобус, шу жумладан 673 та электробуслар сотиб олиш режалаштирилган. Бу йилда автопарк 410та (уларнинг 190 таси катта ўлчамли MAN ва 200 таси ўрта ўлчамдаги SAZ автобуслари) автобуслар билан тўлдирилади.

Йўналишлар тармоғи

Барча автобус ва микроавтобусларни ягона тармоққа улаш, улар асосида 195та янги йўналиш яратиш режалаштирилган. Шунингдек, 16 та транспорт тугунлари яратилиб, улардан 10 таси жорий йилда қурилади.

Алоҳида полосалар

Тошкентдаги йирик трассаларда   автобуслар учун 11та алоҳида полосалар тузилади (таҳр. –муддатлари кўрсатилмаган). Натижада автобусларнинг ўртача тезлиги ошади, улар тирбандликларда қолиб кетмайди.

Бекатлар

1160та бекат хусусий бизнес ёрдамида реконструкция қилинади. Бекатларни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан очиқ электрон ким-ошди савдоси орқали сотиш режалаштирилган. Уларда савдо расталари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бўлмайди.

Бу ерда товарларни сотиш учун реклама баннерлари, савдо автоматлари ва бошқа автоматлаштирилган қурилмаларни жойлаштириш мумкин бўлади.     

Шунингдек, бекатларда автобусларнинг келиши ҳақидаги маълумотни акс эттирадиган   электрон таблолар ўрнатилади.

Велосипед йўлакчалари

2025 йилгача шаҳарда 250 километр велосипед йўлакчалари қурилади, шундан жорий йилда 60 километри фойдаланишга топширилади.

Пиёдалар ўтиш жойи

Пиёдалар ўтиши учун энг хавфли чорраҳаларда бу йил 10 та объект қурилади (қайси бири - ер ости ёки ер усти бўлиши номаълум).

Бундан ташқари, 2022 йилда 120 км тротуарлар ётқизилади.

Тирбандликлар

2022 йилда тирбандлик нуқтаи назаридан энг муаммоли бўлган 140 чорраҳада қўшимча қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади, натижада уларнинг ўтказиш қуввати 15 фоизга ошади.

Пуллик тураргоҳлар

Шаҳар марказидаги 10та кўчада тажриба тариқасида   пуллик тураргоҳ тизими   яратилади (муддати кўрсатилмаган).

Хусусий ташувчилар

2023 йилдан бошлаб жамоат транспортида Pool System молиялаштириш тизими жорий этилади. Бунинг мазмуни шундаки, хусусий ташувчи бир ой давомида маълум бир йўналишда транспорт хизматларини кўрсатиб, бажарилган иш ҳажмига қараб унга тўлов амалга оширилади. Тўлов уч қисмга бўлинади-70% (босиб ўтилган масофа учун), 20% (ташилган йўловчилар сони учун), 10 фоиз (кўрсатилаётган хизматлар сифати учун). Натижада, хусусий секторнинг транспортдаги улуши 30% гача ўсади (ҳозир 7%).

Ўзгаришлар натижаси

Ушбу чора-тадбирлар натижасида жамоат транспортидан фойдаланишни 2 баравар оширади, автобуслар ҳаракатидаги оралиқ вақт 25 дақиқадан 12 дақиқагача қисқартирилади.

Автобусдан фойдаланишнинг ўртача давомийлиги 7 йилдан 3 йилгача камаяди.