Санкциялар UzAuto Motors фаолиятига таъсир қилиши мумкин

Санкциялар UzAuto Motors фаолиятига таъсир қилиши мумкин

UzAuto Motors компанияси АҚШдаги General Motors билан ҳамкорликда ишлагани учун унга ҳам қатор чекловлар қўйилган.

Хусусан, компанияларга товарларни етказиб бериш учун Россия портларидан фойдаланиш тақиқланди. Шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилган банклар маблағлари ҳисобидан сотиб олинган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.

UzAuto Motors компанияси ҳозирда ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмади.