Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази: автомобилларга бўлган талаб яна кескин ошмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази: автомобилларга бўлган талаб яна кескин ошмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талаб яна кескин ошмоқда.  

2022 йил апрель ойида мамлакатда 129,1 мингта транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиб, бу ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 104 фоизга кўп (63,3 мингта)дир. Шу билан бирга, жорий йилнинг март ойига нисбатан сотувда 15,1% ўсиш кузатилмоқда. 

Бирламчи бозор

Бирламчи бозорда сотиб олинган автомобиллар сони 32,1 мингтани ташкил этган, бу март ойига нисбатан 16,9 фоизга ошган (27,5 минг). 2021 йил апрель ойига нисбатан (21,3 мингта эди) автомобиллар сотуви 51 фоизга ошган.

Март ойига нисбатан Наманган (77%), Қашқадарё (38%), Тошкент (37%) вилоятларида янги трнаспорт воситалари сотуви сезиларли даражада ошган, Самарқанд вилоятида эса камайган (-4%).

Иккиламчи бозор

Агар 2021 йилда иккиламчи бозорда ойига ўртача 40 мингта машина сотилган бўлса, январь ойида бу кўрсаткич 85,3 минг, февралда – 101 минг, мартда – 84,7 минг ва апрелда 96,9 мингтани ташкил этган.

Хорижий машиналари сотуви

Рўйхатдан ўтган хорижий автомобиллар сони 1,56 мингтани ташкил этиб, бу март ойига нисбатан 3,2%га кам.