Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” автомобилларининг сотуви бошланди

Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” автомобилларининг сотуви бошланди

Ўзбекистонда янгиланган “Chevrolet Traverse 2022” премиум классдаги йўлтанламас автомобилларининг сотуви бошланган. 

Автомобилнинг янги версияси ёқимли саёҳатлар учун қулай ва энг илғор хавфсизлик хусусиятларига эга бўлганлиги билан олдингиларидан фарқ қилади. 

3.6 литрли ва қуввати 318 л.с. бўлган V6 двигатели автомобилни қулай бошқариш ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди, қолаверса у 7 сония ичида автомобилни 100 км/с гача тезлаштириши мумкин. Етти ўриндиқли автомобиль қулайлик учун энг сўнгги функциялар билан бирга илғор технологияларни таклиф этади. 

Рангли 8 дюймли сенсор экран 10 та колонкадан иборат премиум "Bose" динамикли мультимедиа тизимига эга.

Chevrolet Traverse 2022 моделининг янги опциялари қуйидагилар:

  • олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз- назорат; 

  • автоматик тормоз тизими; 

  • тўлиқ олд ва орқа диод фаралар; 

  • ўчириш функциясига эга старт/стоп тизими; 

  • хавфдан огоҳлантирувчи ўриндиқ; 

  • олдидаги автомобилга нисбатан масофани мониторинг қилиш тизими; 

  • ҳаракатланиш қаторини сақлаш; 

  • симсиз қувватлаш қурилмаси ва бошқалар.

скачать dle 12.0


Flag Counter