Malibu ва Tahoe рўйхатда — америкаликлар 2022 йилнинг энг ишончли автомобилларини танлашди

Авто 30-июн, 09:009 Admin 559 0

J.D. Power агентлиги экспертлари турли русум ва моделдаги автомобилларда бузилишлар қанчалик тез-тез юз беришини таҳлил қилишди ва энг ишончли автомобиллар рейтингини тузишди.

Рейтингни тузишда 2022 йилда чиқарилган автомобилларнинг эгалари — 84 165 нафар ҳайдовчининг фикр-муносабати инобатга олинди.

Рейтингда баҳолаш асосий мезони — ҳар 100 та машинага нечтадан носозлик тўғри келиши. Ўртача кўрсаткич — ҳар 100 машинага 180 тадан носозлик бўлди.

Ҳайдовчилар асосан мултимедиа ва ҳайдовчининг электрон ёрдамчилари (автопилот, автомат тарзда тормозланиш кабилар)дан шикоят қилишган. Қизиғи, арзон машиналарда, электроникаси камлиги учун, қиммат машиналарга нисбатан бузилишлар кам. Яна бир аниқланган жиҳат: электромобиллар ва гибрид автолар бензинли ёки дизелли машиналарга қараганда кўпроқ бузилмоқда.

2022 йилнинг энг ишончли бренди кутилмаганда Buick бўлди — ҳар 100 машинада 139 та носозлик кузатилган. Иккинчи ўринда — Dodge (143), учинчи — Chevrolet (147).

J.D. Power талқини бўйича 2022 йилнинг энг ишончи автомобиллари

  • Кичик авто — Hyundai Accent
  • Кичик премиал авто — BMW 2 Series
  • Компакт авто — Kia Forte/Cerato
  • Компакт премиал авто — Lexus IS
  • Ўрта ўлчамли авто — Chevrolet Malibu
  • Ўрта ўлчамли премиал авто — Genesis G80
  • Катта премиал авто — BMW 7 Series
  • Компакт спорт автоси — Mini Coooper
  • Спорткарлар — Chevrolet Corvette
  • Кичик кроссоверлар — Buick Encore GX
  • Кичик премиал кроссоверлар — BMW X1
  • Компакт кроссоверлар — Chevrolet Equinox
  • Компакт премиал кроссоверлар — BMW X3
  • Ўрта ўлчамли кроссоверлар — Nissan Murano
  • Ўрта ўлчамли премиал кроссоверлар — Lincoln Nautilus
  • Катта кроссоверлар — Toyota 4Runner
  • Катта премиал кроссоверлар — Cadillac XT6
  • Тўла ўлчамли йўлтанламаслар — Chevrolet Tahoe
  • Тўла ўлчамли премиал йўлтанламаслар — Cadillac Escalade
  • Минивэнлар — Honda Odyssey
  • Ўрта ўлчамли пикаплар — Ford Ranger
  • Тўла ўлчамли пикаплар — Chevrolet Silverado
скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?