Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди

Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди

Aсакадаги UzAutoMotors заводида Chevrolet Onix  автомобилини йиғиш бошланди.

Бу ҳақда компания Телеграм каналида хабар берилган. 

Aвтомобил GM GEM платформасида ишлаб чиқарилади, унинг асосида Chevrolet Tracker кроссовери ҳам чиқарилган. 

Chevrolet Onix автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш 2023 йил бошига режалаштирилган. Ушбу модел Ўзбекистондан ташқари Бразилиядаги General Motors заводида ҳам ишлаб чиқарилади.