Ўзбекистон етти ойда автомобил ишлаб чиқаришни кескин оширди

Ўзбекистон етти ойда автомобил ишлаб чиқаришни кескин оширди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 162 518 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45 146 тага ошган.

2022 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобил бензини – 662,6 минг тонна

— Кўмир – 2,9 млн. тонна

— Нефт – 452,3 минг тонна

— Газ конденцати – 757,9 минг тонна

— Енгил автомобиллар – 162 518 дона

— Автобус – 561 дона

— Юк автомобиллари – 2 510 дона

— Автомобил двигателлари – 125,7 минг дона.