Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб тўлиқ электромобилларга ўтади

Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб тўлиқ электромобилларга ўтади

Фото: AP
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 13 йилдан сўнг ўз ҳудудида ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотиш ва рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ҳақида келишиб олди.

Бу қарор Европа комиссияси ва Европа парламенти томонидан маъқулланган. Шу билан бирга, бир қатор йирик автомобил ишлаб чиқарувчилари, хусусан, Volkswagen, Jaguar, Ford, Bentley Motors, Peugeot, Citroen ва Fiat бу вақтга бориб, эҳтимол ундан ҳам олдинроқ Европа бозорларига фақат электромобилларни тақдим этишни эълон қилишди.

Бироқ, бу етакчи концернлар бошқа минтақалар учун анъанавий автомобиллар ишлаб чиқаришдан воз кечишини англатмайди.

2035 йилдан бошлаб бензин ва дизел двигателли янги автомобилларни сотишни тўлиқ тақиқлашдан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари CО2 чиқиндилари бўйича янада қаттиқ стандартларини жорий этишга келишиб олдилар. 2030 йилга келиб уларни 2021 йил даражасига нисбатан 37,5 фоизга эмас, 55 фоизга камайтиришга қарор қилинди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter