Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархлари 5 500 сўмга тушиши мумкин

Ўзбекистонда Аи-80 бензин нархлари 5 500 сўмга тушиши мумкин

Аи-80 бензини учун аксиз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензиннинг нархларини кескин тушириб юбориши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Аи-80 бензини учун аксиз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензин учун АЁҚШларда сотилаётган чакана нархларни 1 000-1 200 сўмгача арзонлашишига олиб келиши мумкин.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу маркали бензиннинг нархлари 5 500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.

«Аи-80 бензинининг биржага чиқарилган ҳажмлари ортганлиги ҳамда биржада бензин нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини инобатга олган ҳолда 5 500 сўмлик нархни яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин», — дейди у.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив