Аккаунт очиш


» » «Қиммат» дейилаётган янги моделларга биринчи кундаёқ 85 харидор топилди

«Қиммат» дейилаётган янги моделларга биринчи кундаёқ 85 харидор топилди

01 янв 2020, 13:13
Авто
1 327
0
«Қиммат» дейилаётган янги моделларга биринчи кундаёқ 85 харидор топилди

«UzAuto Motors» компанияси яқинда кенг жамоатчиликка тўртта премиум синфга мансуб Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделларини тақдим этганди. 

Компания матбуот хизмати хабар беришича, савдонинг илк кунида 85 нафар харидор янги моделларни харид қилиш истагини билдирди ҳамда шартнома имзолади. 

Эслатиб ўтамиз, Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун «UzAuto Motors»нинг барча расмий дилерларида шартнома имзолаш мумкин. Tahoe ва Traverse автомобили учун шартномалар Тошкент вилоятидаги Nurafshon Autocentre автосалонида мавжуд.

Илғор техник параметрлар ва ўзгача дизайнга эга бўлга ушбу моделларнинг юртимиз бозорига кириб келиши маҳаллий автомобилсозлик саноатида олдинга ташланган яна бир муваффақиятли қадам бўлди.

скачать dle 12.0

Ўхшаш янгиликлар:

Фикр-мулоҳазалар
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив