» » UzAuto тўртта автомобиль моделини янгилашни режалаштирмоқда

UzAuto тўртта автомобиль моделини янгилашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

2022−2023 йилларда Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини алмаштириш режалаштирилмоқда. Аммо бунинг учун янги моделларнинг локализацияси 50 фоиздан ошиши керак.

UzAuto Motors компанияси 2022−2023 йилларда тўртта — Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra авомобиль моделини янгилашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, моделлар босқичма-босқич янгиланади. Chevrolet Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra ишлаб чиқарилиши янги моделларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошганидан кейин босқичма-босқич тўхтатилади.

«Биз экспорт ҳажмини оширишдан манфаатдормиз. Ва биз маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказмагунимизча, биз автомобилларни экспорт қила олмаймиз. Мен янги моделлар ҳақида гапираяпман. Бу ўз-ўзидан ҳозирда экспорт қилинаётган машиналарнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан юқори эканлигини кўрсатади. Биз янги моделни ишлаб чиқаришни бошлаганимизда, 1 кун ичида локализация даражаси 50 фоизга етмаслиги аниқ. Бу вақт талаб этади. Биз янги моделларда маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоизга етганда ҳозирги моделларни чиқаришни тўхтатамиз», — дея тушунтириб ўтди Рустам Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили UzAuto Motors ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича рекорд ўрнатди. Ишлаб чиқариш ҳажми 220 мингдан 271 мингтагача ошди, бу 2018 йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. Жорий йилда компания автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 300 мингтага кўпайтиришни режалаштирмоқда.

«Газета.uz» июнь ойида Onix ва бошқа арзон моделларни ишлаб чиқариш режалари тўғрисида хабар қилган эди. Кейинроқ Onix локализация даражаси босқичма-босқич 60 фоизга етиши маълум қилинди.

25 декабрь куни UzAuto Motors қимматбаҳо сегментдаги тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox (нархлар) моделларини тақдим этди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР