» » Volvo ва Geely автомобил компаниялари бирлашишни режалаштирмоқда

Volvo ва Geely автомобил компаниялари бирлашишни режалаштирмоқда

Швециянинг Volvo Car компанияси ва Хитойнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси Geely Automobile ягона глобал гуруҳ ташкил этиш мақсадида ўз корхоналарининг тўлиқ бирлашиши имконини кўриб чиқмоқда.

Volvo компанияси 2010 йилдан бери Geely Automobile таркибига киради. Швеция компанияси Geely Automobile билан ўзининг энг янги ишланмалари ва технологиялари билан мунтазам бўлишишига қарамасдан, муайян мустақилликни сақлаб қолган. Эндиликда иккала компания бир корхонага бирлашишга қарор қилди.

Таъкидланишича, бу қадам молиявий ва технологик ҳамкорликни тезлаштириш учун ҳамда соҳада етакчига айланиш ва йирикроқ компанияларга муносиб рақобат ташкил этиш учун зарур ҳисобланади. Бундан ташқари, Volvo бирлашишдан кейин Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватларидан фойдалана олади, Geely эса Европа бозорига таъсирини кенгайтириши мумкин бўлади. Икки компания бирлашишига қарамай, ҳар бир марканинг ўзига хослигини сақлаб қолмоқчи.

Айни вақтда Volvo ижрочи директори бошчилигида компанияларнинг бирлашиши режасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия шакллантирилган. Маълум қилинишича, компанияларнинг бирлашиши йил охиригача якунланиши лозим.

Дастлабки баҳолашларга кўра, янги компаниянинг капиталлашуви 30 млрд. доллар атрофида бўлади, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 миллионта автомобилни ташкил қилади. Компания Стокголм ва Гонгконгда иккита қароргоҳга эга бўлади.

Geely 2019 йилда 1,36 миллионта автомобиль сотган. Volvo 2010 йилда мулкдори ўзгаргач ва шундан кейин моделлари қаторини янгилагач, анча яхши натижалар кўрсатиб келмоқда. Компания 2019 йилда бутун дунё бўйлаб 700 мингтага яқин автомобиль сотган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:28
Жиззахдаги перинотал марказда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
16:15
“Ласетти қоидани бузди. Жарима Кобальтга белгиланди” Радар адашдими ёки?..
16:13
Сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсизми?
16:11
БМТ миллиардерлардан ёрдам сўради
16:09
Ўзбекистоннинг қайси ҳудуд аҳолисида энг кўп автотранспорт воситалари мавжуд?
16:08
"Талабаликка тавсия этилдингиз": ДТМ мандат қачон эълон қилинишини айтди
16:03
«Ўздонмаҳсулот» ойни этак билан ёпмоқчими?
15:28
Жиззах вилоятидаги мактаб раҳбарлари диққатига!
12:20
Зомин туманида ФҲДЁ бўлими далолатнома ёзувлари тўлиқ рақамлаштирилди
10:16
Коррупцияга қарши мувофиқлик тизими
09:40
Ғаллаоролда ошхона пичоғи кўтарган аёлидан ўзини ҳимоя қилган эр хотини ўлимига сабабчи бўлди
09:39
Жиззахда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
09:10
Жиззахда ноябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган KIA K5 трамплин узра сакраш вақтида 360 даражага айланди (видео)
16:16
Эҳтиёт бўлинг интернет оламида фирибгарлик!
13:01
Жиззахда 979 нафар фуқаро оиладаги зўравонликдан шикоят қилган
12:10
Фориш аҳлининг муаммолари тингланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР