Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат...
Арнасой туман Маданият саройида 3-сектор томнидан сайёр қабул ва ёшлар учрашув...
Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими И.Матиев...
«Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия...
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ...
2021 йилда Ўзбекистонда 1387 мегаваттлик қувватга эга 9та янги электр станцияси...
Ҳозиргина БААнинг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан ташкил...
Ҳар бир инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади. Аммо уй сотиб олиш молиявий ночорлик...
Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини...
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Автомобиль эгаларидан олинадиган йиғимлар миқдори қандай тасдиқланади?

Автомобиль эгаларидан олинадиган йиғимлар миқдори қандай тасдиқланади?

11 мар 2020, 09:12, User
0 комментариев    343 Кўрилган

Молия вазирлиги ҳузурида Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси ташкил этилган.

Унда тўпланадиган маблағлар лойиҳалаш, йўл-қурилиш ишларини, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда эксплуатация ишларини молиялаштириш учун йўналтирилади, деб ёзмоқда Norma.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва пойтахт ҳокимликлари бош молия бошқармалари ҳузурида эса автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари ташкил этилган. Уларнинг маблағлари шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида лойиҳалаш, йўл-қурилиш, таъмирлаш ва эксплуатация ишларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Қабул қилинган ҳужжат билан қуйидаги тартибни белгиловчи Низом тасдиқланди:
- ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш, бошқариш, мақсадли йўналтириш, фойдаланиш тартиби;
- жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
- маблағлардан фойдаланиш ҳисоби ва назорат қилиш тартиби.

Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш учун алоҳида тузилмалар ташкил этилди:
- Молия вазирлиги марказий аппаратида – 10 штат бирлигидан иборат бошқарма;
- ҳудудий молия бошқармалари таркибида – 2 нафар ходимдан иборат секторлар.

Бундан ташқари, автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёнилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим миқдорлари масаласи бўйича жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш механизми аниқлаштирилди.

Йиғимлар миқдорининг жамоатчилик муҳокамаси учун ҳудудий ҳокимликлар ҳар йили 1 апрелга қадар:
- ҚҲТБТ порталида тегишли қарор лойиҳасини жойлаштиради;
- ўзларининг расмий веб сайтлари ва ижтимоий тармоқлар, хусусан, ҳудудий ТВ орқали ёритади, газета ва журналларда чоп этади;
- жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича махсус ташкилотлар билан шартномалар тузади.

Жамоатчилик муҳокамаси натижалари камида икки ой ўрганилади. Ўрганиш якунларига кўра, ҳудудий ҳокимликлар ўз таклифларини тайёрлайди ҳамда 15 июнга қадар халқ депутатлари Кенгашлари навбатдаги сессиясига тақдим этади. Улар томонидан маъқуллангандан сўнг тегишли ҳокимлик якуний қарор қабул қилади.

Ҳужжат 5.03.2020 йилдан кучга кирди.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив