» » Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди

«Миллий тикланиш» демократик партияси автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилишни таклиф қилди. Бу масалада партия тегишли қарорга ўзгартириш киритиш учун таклиф тайёрлади. Бу ҳақда партиянинг веб-сайтида эълон қилинди.

«Мамлакатда автомобиль ойналарини қорайтириш учун махсус рухсатнома талаб этилиши ҳамда бунинг учун тўловнинг юқорилиги ўтган йиллар давомида етарлича ва ортиғи билан муҳокама қилинди. Ва бу борада парламент қуйи палатасининг айрим депутатлари томонидан орқа ойна тусини бепул ўзгартириш, шунингдек, агар автомобилнинг икки ёнида орқа томонни кўриш учун кўзгу бўлса, пардаларни (чийпарда, дарпардалар) илиш мумкинлигига эришилди.

Аммо бу масаланинг ечими эмас. Чунки гап автомобилнинг фақат орқа ва орқа ён ойналари ҳақида эмас, барчасига бирдек тааллуқлидир. Чунки автомобиль салонида, энг аввало, ҳайдовчи учун қулайлик яратиш зарур», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, «тонировка» учун тўлов миқдорининг юқорилиги боис бугунги кунда айрим фуқароларгина автомобиль ойналари тусини ўзгартирган. 2019 йил статистикасига кўра, улар жами автомобиллар сонининг 0,1 фоизини ҳам ташкил қилмаган.

«‘Ўзбекистон Миллий тикланиш’ демократик партияси юртдошларимизга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш, зарур деб ҳисоблайди.

Бунинг учун партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳукуматнинг 2019 йил 2 августдаги ‘Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги 646-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланди», – дейилади партия хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ўз автомобили ойналарини қорайтирмоқчи бўлган фуқаролар бир йил муддат учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги қарорига асосан, орқа ва олд ён ойналар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида тўловни амалга оширишлари зарур.​

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР