KIAнинг энг янги моделлари Жиззахдаги заводда ноябрдан ишлаб чиқарила бошланади

KIAнинг энг янги моделлари Жиззахдаги заводда ноябрдан ишлаб чиқарила бошланади

2020 йилнинг ноябрь ойида Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади.

Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 минг автомобилни, кейинчалик эса 100 минг автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

"Ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда ҳақиқатан ҳам автомобиль тарихининг янги даври бошланмоқда, у биратўласи бир нечта глобал автомобиль брендларининг ишлаб чиқарила бошлаши, яъни ўзбек бозорига кириб келиши билан боғлиқ", – деди Roodell бош директори Дониёр Давлатиёров.