АИ-80 маркали бензин нархи бироз тушди

АИ-80 маркали бензин нархи бироз тушди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 декабрь кунлари биржа савдоларида АИ-80 маркали бензин нархи бироз тушди. Бу ҳақда республика товар-хомашё биржаси маълумот берди.

Қайд этилишича, биржа савдоларига 23 952,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 21 736,1 тоннаси, яъни 90,7% сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 47 харидор иштирок этган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 845,8 минг сўмдан 5 727,9 минг сўмгача ёки 2,0% га пасайди.