Сирдарёда марҳумга жарима ёзилгани ҳолати ўрганилмоқда

Сирдарёда марҳумга жарима ёзилгани ҳолати ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда «фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгилангани» хабари тарқалди.

ЙҲХББ ахборот хизмати аниқлик киритишича, хабарда Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро вафот этганлигига қарамасдан унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.