Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Ўзбекистонда етти янги компания автомобиллар ишлаб чиқаради

Ўзбекистонда етти янги компания автомобиллар ишлаб чиқаради

05 янв 2021, 10:22, Admin
0 комментариев    404 Кўрилган

Мамлакатимизда «UzAuto Motors» ҳамда яна етита компания томонидан турли русумдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида сўз боради.

Унга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар манзилли дастурига мувофиқ, қуйидагилар:

  • «Navoi-Motors» ХК (пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар) – 2020-2021 йилларга мўлжалланган Австрия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 12 млн доллар миқдоридаги лойиҳа;
  • «Манас авто-саноат» МЧЖ (юк машиналари) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган Туркия компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 8 млн доллар бўлган лойиҳа;
  • «Namangan Сhangan motors» МЧЖ (енгил автомобиллар) – 2021 йилда ишга туширилиши кутилаётган БАА компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 2 млн доллар бўлган лойиҳа;
  • «ADM Jizzakh» МЧЖ (Lada, Kia, Renault) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Корея эксимбанки иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 43,3 млн доллар бўлган лойиҳа;
  • «Auto Motors Asia» МЧЖ (кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар) – 2021-2022 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компаниялари билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10,5 млн доллар бўлган лойиҳа;
  • «Аббос-Эко Агро» МЧЖ (енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари) – 2021-2023 йилларда ишга туширилиши кутилаётган Хитой компанияси билан ҳамкорликдаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 10 млн доллар бўлган лойиҳа;
  • «Hyundai Motor Uz Namangan» МЧЖ (тижорат юк автомобиллари) – Корея компаниялари иштирокидаги, хорижий инвестициянинг умумий қиймати 200 млн доллар бўлган лойиҳа.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда UzAuto Motorsнинг хорижий шериклари билан биргаликда хорижий инвестициялар умумий қиймати 177 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳалар учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар умумий қиймати 462,8 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда.

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив