Наманганда иккита янги автозавод қурилади

Наманганда иккита янги автозавод қурилади

Наманган вилояти Тўрақўрғон шаҳрида қиймати 10 миллион долларлик янги автомобиль заводи қурилади. Бу ҳақда nuz.uz нашри маълум қилмоқда.

Лойиҳанинг сармоячиси «Manas Savunma» компанияси. Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Окибжон Иномов маълумотига кўра, 2021 йил декабридан бошлаб 220 ишчи ҳар йили етти гектарда жойлашган ишлаб чиқариш майдончасида 3000 та кичик юк машиналарини йиғади. Инвестор Ўзбекистонда сотиб олинмайдиган юк машиналари МДҲ ва Афғонистонга экспорт қилинишини ваъда қилди.

Худди шу вилоятнинг Чуст туманида яна бир «Namangan Changan Motors» автомобиль заводини қуриш режалаштирилган. Унинг қуввати йилига 1,8 минг автомобилни ташкил этади. БААнинг бир компанияси завод қурилишига 5,8 миллион доллар сармоя киритади. 140 ишчи бу йил июнь ойида машиналарнинг биринчи партиясини чиқаради.