» » UZAUTO MOTORS Мустақиллик ҳамда Қурбон ҳайити байрамлари муносабати билан акциялар эълон қилди

UZAUTO MOTORS Мустақиллик ҳамда Қурбон ҳайити байрамлари муносабати билан акциялар эълон қилди

UZAUTO MOTORS компанияси барча юртдошларимизни кириб келаётган Мустақиллик ҳамда Қурбон ҳайити байрамлари билан қутлаб, махсус акциялар ҳақида эълон қилади, дейилади компания баёнотида.
Шунингдек, 2019 йилнинг 9 августидан эътиборан сиз ўзингиз учун 2 йилгача бўлган муддатга энг мақбул кредит шартларда автомобиль харид қилишингиз мумкин, дейилган.
Акция шартларига кўра, UzAuto Motors компанияси Асака банк билан биргаликда Lacetti 1 поз. ҳамда ГБО, Malibu ва Tracker автомобилларини дастлабки 50 фоиз тўлов эвазига йиллик 5 фоиз устама билан харид қилишни таклиф қилмоқда.
Акция амал қилиш муддати – 2019 йилнинг 9 дан 31 августига қадар.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Uzauto Motors компанияси InfinBANK билан биргаликда фойдали шартларда автокредитлаш бўйича яна бир акция йўлга қўйиши маълум қилган.
2019 йилнинг 12 августидан 1 сентябрига қадар сиз InfinBANKдан автомобиль харид қилиш учун кредит олишингиз мумкин. Кредит 3 йил муддатга йиллик 16 фоиздан бошлаб 25 фоиз дастлабки тўлов эвазига тақдим этилади.
Акцияда UZAUTO MOTORS компаниясининг биринчи позиция ва газ балон ускунали Lacetti, Malibu ва Tracker автомобиллари иштирок этади.
Кредитлар жисмоний ва юридик шахсларга ЎзР миллий валютасида фақат қуйидаги шартларда янги автомобиллар харид қилиш учун берилади: Malibu ва Lacetti автомобиллари йиллик 18 фоиз, Tracker йиллик 16 фоиз устама.
Қўшимча маълумотлар учун банкнинг 71 202 50 60 ҳамда UZAUTO MOTORS компаниясининг 78 141-77-77 call-марказларига мурожаат қилинг.
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР