» » Toyota педалларни адаштириб юборадиган ҳайдовчилар учун хавфсизлик технологияси ишлаб чиқди

Toyota педалларни адаштириб юборадиган ҳайдовчилар учун хавфсизлик технологияси ишлаб чиқди

Toyota газ ва тормоз педалларини адаштириб юборадиган ҳайдовчиларни страховка қиладиган фаол хавфсизлик технологиясини ишлаб чиқди. Қувватни бостириш янги функцияси йўлда пиёда ёки велосипедчини аниқласа, кескин равишда тезлашишга имкон бермайди. Ҳимоя тизими қўшимча функция сифатида таклиф этилади ва 70 ёшдан ошган ҳайдовчилар учун тавсия этилган.

Фаол хавфсизликнинг янги ёрдамчиси йил охирига келиб серияли автомобилларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Биринчи навбатда қўшимча ҳимоя билан ёши катта ҳайдовчилар орасида оммалашган Prius ва Aqua гибридлари жиҳозланади. Бироқ машина эгаси истагига кўра, функцияни сотиб олинган ҳар қандай замонавий автомобилга ўрнатиш мумкин. Тизимнинг бошланғич нархи 50 минг иенни (475 доллар) ташкил қилади. 

Японияда кекса ёшлилар айби билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши катта муаммо ҳисобланади. 2018 йилда пенсия ёшидаги эътиборсиз ҳайдовчилар сабабли мамлакат йўлларида 460 киши ҳалок бўлган. Жумладан, 17 киши газ ва тормоз педалини адаштириб қўйган ҳайдовчилар қурбонига айланган. 2019 йил майида бундай автоҳалокатлар сонини камайтириш масаласи бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги мажлисда муҳокама қилинган. 

Toyota’нинг ташаббуси рақобатчиларни шунга ўхшаш тизимларни ишлаб чиқишга ундайди. Японияда ўртача умр кўриш давомийлиги 84 ёшдан ошади. Ушбу кўрсаткич бўйича кунчиқар мамлакат дунёда биринчи ўринда туради ва охирги 10 йил ичида японлар яна 3,5 йил кўпроқ яшамоқдалар.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР