UzAuto Motors айрим автомобиллар нархини оширгани маълум бўлди

UzAuto Motors айрим автомобиллар нархини оширгани маълум бўлди

UzAuto Motors компанияси сайтида келтирилган маълумотга кўра, айрим автомобиллар нархи ошган. Бироқ бу ҳақда ҳозирча расмий хабар берилмади, деб ёзмоқда Xpress.uz.

Жумладан, салонларда Malibu 2 LTZ автомобили аввалгидек 324 450 000 сўм эмас, 369 000 000 сўмдан сотилмоқда.

Январ ойида янги авлоддаги Trackerнинг LT комплектацияси 222 млн сўм бўлади деб расман эълон қилинган эди. Лекин март ойида сотув бошлангач, унинг нархи 232 млн сўм этиб белгиланди.