"UzAvto Motors" Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатдими?

"UzAvto Motors" Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатдими?

Ижтимоий тармоқларда “UzAuto Motors” томонидан Malibu автомобилининг ишлаб чиқарилиши ва автосалонларда ушбу автомобиль учун шартнома тузиш тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга “UzAuto Motors”нинг ўзи изоҳ берди. 

“Бугун интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Chevrolet Malibu автомобили учун контрактациянинг тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан “UzAuto Motors” АЖ компанияси Chevrolet Malibu автомобили учун контрактация ўзгармаган ҳолда, ўша сизга маълум аввалги нарх билан тузилишда давом эттирилишини расман маълум қилади”, дейилади хабарда.   

Компания ОАВдан шубҳали манбаларга таянмасликни сўраган.