Ўзбекистон автомобил бозори: экспорт камайди, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошди

Ўзбекистон автомобил бозори: экспорт камайди, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2022 йилнинг январь-март ойларида 68 905 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 4451 тага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилни экспорт қилган. 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда кўрсаткич 8 763 тага камайган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг 8 508 та енгил автомобил импорт қилган. Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

Ўзбекистонга 3 ойда 455 та электромобил импорт қилинган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.