Kia Россияда автомобиль савдосини тўхтатмоқчи

Kia Россияда автомобиль савдосини тўхтатмоқчи

Фото: Дзен
Жанубий Кореянинг Kia компанияси Россияда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатиб, фақат уларга техник хизмат кўрсатишни қолдириш имкониятини истисно этмайди. Бу ҳақда компания ижрочи вице-президенти Ву-Чун Чуга таяниб, Forbes хабар бермоқда.

Компания топ-менежернинг сўзларига кўра, 2023 йилда Россияда ноаниқлик кучайиши ва автомобиль бозори «бир муддат тўлиқ тўхташи» мумкин.

Эҳтимол, биз автомобилларни у ерга принципиал жиҳатдан етказиб бера олмаслигимиз сабабли фақат сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан шуғулланиш вариантини кўриб чиқамиз, — деди Ву-Чунг Чу.

Европа бизнеслари ассоциацияси (АEB) маълумотларига кўра, Россияда Kia савдоси 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 64 фоизга камайди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея бренди ушбу даврда (56 791) сотилган автомобиллар сони бўйича «Автоваз»дан (123 765) икки баравардан кўпроққа ортда қолиб, иккинчи ўринда қолмоқда.

Kia мос равишда 50 минг ва 33 мингга яқин автомобиль сотган Hyundai ва Renault дан олдинда эди. Hyundai савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга, Renault’ники эса 67 фоизга камайди.

2021 йилда Россиядаги савдолар Kia автомобилларининг умумий сотувининг 6 фоизини ташкил этди, — дейилади Bloomberg Samsung Securities маълумотларида.

2021 йилда Kia’нинг Россиядаги умумий сотувлардаги улуши тахминан 12 фоизни ташкил этди.

Kia автомобилларни Санкт-Петербургдаги Hyundai Моtor томонидан бошқариладиган заводда йиғади. Hyundai заводи Россияда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда туради.

Компания маълумотларига кўра, корхонада 2 600 киши ишлайди ва йилига 200 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилади. Июнь ойида Hyundai Санкт-Петербургда иккинчи завод яратиш лойиҳасини тўхтатди.

18 октябрь куни Hyundai Россиядаги фаолиятини тўхтатиб қўйиш имкониятини кўриб чиқаётгани, жумладан, заводнинг сотилиши ҳақида хабар берилди. Ву-Чунг Чу эса бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.