Тонировка учун рухсатнома бериш тартиби ўзгариши мумкин - қарор лойиҳаси

Тонировка учун рухсатнома бериш тартиби ўзгариши мумкин - қарор лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳукуматнинг мазкур қарори билан автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатномани онлайн тарзда бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши кўзда тутилган бўлиб унга кўра:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади;

Шунингдек «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари орқали мурожаат этилганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланиши белгиланмоқда.

Қарор лойиҳасида, Ички ишлар вазирлиги зиммасига қуйидаги бандлар бажарилиши юклатилган;

- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;

- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш.

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига эса;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

- ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллаши белгиланган.